ҚР Президенти С5+Сhina ягона электрон савдо майдончасини яратишни таклиф қилди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ХIAN. Кazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» саммитида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида олиб ўтиладиган товарларни Қозоғистон омборларида сақлашни таклиф қилди, деб хабар беради Кazinform.

«Ўзаро товар айирбошлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон янги божхона омборларини яратиш устида фаол ишлаяпти. Шу муносабат билан логистика соҳасида қулайлик яратиш учун барча ҳамкасбларимизга ўз товарларини бизнинг омборларимизга жойлаштиришни тавсия қиламиз. Бу Марказий Осиё ва Хитой ўртасида ташиладиган товарларни етказиб бериш муддатини бир неча баробарга қисқартиради», – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев бу ишни махсус платформа орқали бошлаш мумкинлигини таъкидлади.

«C5+ Сhina» ягона электрон савдо платформасини яратиш орқали бу ишни мувофиқлаштириш мумкин», – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар