12:00, 23 Апрель 2021 | GMT +6
ҚР Президенти: QazVac вакцинасини ишлаб чиқариш кўпайтирилади
NUR-SULTAN. Kazinform – QazVac вакцинаси барча фуқароларга тақдим этилиши учун уни ишлаб чиқариш кўпайтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Давлат раҳбарининг Twitter саҳифасига асосланиб.
«QazVac вакцинасининг биринчи партияси мамлакат ҳудудларига етиб келди. Вакцина барча фуқароларга тақдим этилиши учун ишлаб чиқариш кўпайтирилади. Қозоғистон дунёдаги ўз вакцинасини ишлаб чиқарган кам сонли давлатлардан биридир. Унинг ривожланишида иштирок этган олимлар ва барча мутахассисларга миннатдорчилик билдираман», - деб ёзди Давлат раҳбари.