ҚР Президенти Португалия Президентини табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим Жомарт-Тоқаев Португалия Республикасининг қайта сайланган президенти Марселу Ребелу де Соузани табриклади, деб хабар бермоқда Ақорда.
None
None

Қасим Жомарт-Тоқаев Қозоғистон халқи ва ўзи номидан Марселу Ребелу де Соузани Португалия Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклаб телеграммани юборди.

- Сайловдаги ғалабангиз халқингизнинг сизга ишончи ва Португалиянинг сиёсий ва иқтисодий барқарорлигини ҳамда унинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга қаратилган оқилона сиёсатининг яққол далилидир. Шу муносабат билан, сизнинг машаққатли меҳнатингиз мамлакатингизни янада юқори марралар ва янги ютуқларга олиб боришини тилайман. Ишончим комилки, биз сиз билан Қозоғистон ва Португалия ўртасидаги анъанавий дўстлик ва мазмунли сиёсий мулоқотни, юқори салоҳиятга эга савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш учун биргаликда иш олиб борамиз, - дейилади телеграммада.


Сўнгги хабарлар