ҚР Президенти Пекинда XXIV қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Пекиндаги «Қуш уяси» миллий стадионида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди, дея хабар беради Ақорда.
None
None

Очилиш маросимида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва ХХР Раиси Си Цзинпин, шунингдек, Аргентина, Миср, Қирғизистон, Полша, Россия, Сингапур, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Эквадор президентлари, Қатар амири, Босния ва Герцеговина, Греция ва Монголия Бош вазирлари, Камбоджа қироли, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, Монако шаҳзодаси, Люксембург Буюк герцоги, Таиланд маликаси, БМТ Бош котиби, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби, бошқа қатор хорижий расмийлар ҳам ҳозир бўлди.

Иштирокчи мамлакатлар спортчиларининг парадида шорт-трекчи Абзал Ажиғалиев ва конкида учувчи Екатерина Айдова Қозоғистон давлат байроғини кўтариб чиқди. Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон терма жамоасини қўллаб-қувватлади.

Сўнгги хабарлар