ҚР Президенти Олий суд раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий суд раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди. Давлат раҳбарига суд-ҳуқуқ тизимининг сўнгги олти ойдаги фаолияти якунлари ҳақида маълумот берилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Асламбек Мерғалиев жиноят процессида тарафларнинг рақобатбардошлиги ва тенг ҳуқуқлилиги тамойилини татбиқ этиш, қамоққа олишга муқобил профилактика чораларини қўллаш кўламини кенгайтириш, суд ишларини ва суд жараёнининг бир хиллиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик ташаббуслари ҳақида гапирди.

Бундан ташқари, Президентга вояга етмаганлар ишлари бўйича судларнинг ваколатларини кенгайтириш ва суд ҳужжати бекор қилинганда ишни биринчи инстанция судига қайтармасдан апелляциянинг тегишли қарори бўйича процессуал нормаларни тўғри қўллаш ҳақида маълумот берилди. Ушбу нормалар қоғозбозликни ва суд хатоларини камайтиришга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тезда тиклашга ижобий ҳисса қўшиши керак.

Давлат раҳбари адолатли суд тизимига ишончни оширувчи асосий омил сифатида судда инсон ҳуқуқлари ва судлар мустақиллигини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Сўнгги хабарлар