ҚР Президенти: Оғир касалликдан сақланишнинг ягона усули бу оммавий эмлаш

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2,8 миллион киши тўлиқ эмлаш курсидан ўтди. Бу ҳақда Давлат раҳбари мамлакатдаги коронавирус эпидемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятга бағишланган кенгашда айтиб ўтди, деб хабар беради Ақорданинг матбуот хизмати.
None
None

«Бизнинг энг муҳим мақсадимиз – вирус тарқалишини тўхтатиш эмас. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, бунинг иложи йўқ. Асосийси, оғир касаллар сонининг кўпайишини олдини олиш, ҳаётни сақлаб қолиш. Шунинг учун, битта ягона йўли бор. Бу оммавий эмлаш», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Президент иштирокида мамлакатда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятга бағишланган кенгаш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Акорданинг Twitterдаги саҳифасида маълум қилинди.


Сўнгги хабарлар