ҚР Президенти Nebras Power компанияси директорлар кенгаши раисини қабул қилди
DOHA. Kazinform – ҚР Президенти Nebras Power компанияси директорлар кенгаши раиси Муҳаммад Носир ал-Ҳажрийни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашувда қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида сармоявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев яқинда Nebras Power ва “Самруқ-Энерго” акциядорлик жамияти ўртасида Семей ГЭСини қуриш бўйича келишув имзоланганини олқишлади. Станция қуввати 300 мегаваттни ташкил қилади. Давлат раҳбари мазкур лойиҳанинг Астана ва Доҳа ўртасидаги узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги ролини юқори баҳолади. У Қозоғистон Ҳукумати ушбу ташаббусни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳар томонлама ёрдам беришини тасдиқлади.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Қозоғистон 2030 йилга бориб энергия балансида қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини 15 фоизга етказмоқчи.

Муҳаммад Носир Ал-Ҳажри Қасим-Жомарт Тоқаевга қўшма лойиҳани амалга оширишнинг асосий босқичлари ҳақида маълумот берди ва Қозоғистон “яшил” энергия соҳасида катта салоҳиятга эга эканлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари амалий ташриф билан Қатарга борди.
7 ва 8 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида глобал муаммоларни муҳокама қилиш ва турли соҳаларда инновацион ечимларни излашга бағишланган халқаро форум (Doha Forum) бўлиб ўтадиди.
Шунингдек, Қатар компанияси Қашағон газни қайта ишлаш заводи акцияларининг 75 фоизини сотиб олади.
ҚР Президенти Power International Holding компанияси эгалари Муатаз Ал-Ҳаят ва Рамез Ал-Ҳаятни қабул қилди.