14:11, 04 Ноябрь 2021 | GMT +6
ҚР Президенти моношаҳарларга кўчиб ўтаётганлар учун имтиёзли ипотека дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
ЕKIBASTUZ. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ривожланиш салоҳиятига эга моношаҳарларга кўчадиганлар учун имтиёзли ипотека дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Давлат уй-жой сиёсати доирасида кам таъминланган моношаҳарларга кўчаётганлар учун алоҳида бўлим бўлиши керак», деди Қасим-Жомарт Тоқаев Екибастузда моношаҳарларни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда.
Ақорданинг Twitterдаги саҳифасига кўра, Президент ривожланиш салоҳиятига эга моношаҳарларга кщча(тганлар учун имтиёзли ипотека дастури бўлиши кераклигини айтди.
«Отбасы» банки воситасида бундай шахслар учун дастлабки бадал 10 фоиз ва фоиз ставкаси 2 фоиздан 5 фоизгача бўлган имтиёзли ипотека дастури тақдим этилиши керак. Ҳукумат, ҳокимликлар билан биргаликда бу ташаббусни атрофлича ишлаб чиқиши керак»,- деди Президент.
Муаллиф: Марлан Жиембай