ҚР Президенти Миллий банкнинг йиллик ҳисоботини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Миллий банкнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбирда Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов, Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулейменов, Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев, Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова, Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров иштирок этди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга 2022 йилга мўлжалланган пул-кредит сиёсатини амалга ошириш якунлари, молиявий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари, шунингдек, Миллий банк олтин-валюта фонди ва Миллий жамғарма маблағларининг ҳолати ҳақида маълумот берилди.

Президентга иқтисодиётнинг долларлашув даражаси 31,6 фоизга камайгани, иккинчи даражали банклар 23,3 фоизга ошиб, 22,8 триллион тенгега етгани, бизнес кредитлари 13,9 фоизга ошиб, 9,6 триллионни ташкил этгани ҳақида маълумот берилди. Умуман олганда, иқтисодиётга ажратилган кредитлар 2022 йилда 21,7 фоизга ошди. 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, унинг ҳажми 28,9 трлн тенгени ташкил этади.

Миллий банк маълумотларига кўра, ўтган йили жами халқаро захиралар 1,2 миллиард долларга ошиб, 90,8 миллиард долларга етган. Жумладан, олтин-валюта захиралари – 35,1 миллиард доллар, Миллий жамғарма маблағлари – 55,7 миллиард доллар. 2014 йилда бирлашгандан бери Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси пенсия активларининг йиллик даромадлилик даражаси 9,33 фоизни ташкил этди.

Миллий банк маълумотларига кўра, Fitch Ratings ва S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентликлари Қозоғистоннинг мустақил рейтинги бўйича «барқарор» прогнозини «ВВВ» даражасида тасдиқлаган.

Давлат раҳбарининг фикрича, инфляция, макроиқтисодий ва энергетик беқарорлик ҳамон иқтисодиётнинг асосий муаммолари бўлиб қоляпти.

«Халқаро ташкилотлар прогнозларига кўра, Халқаро валюта жамғармасининг 2021 йилдаги глобал ўсиши сезиларли даражада 6,2 фоиздан 3,4 фоизгача секинлашади ва нархлар босими кучаяди. Буларнинг барчаси мамлакат иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатади, шунингдек, Ҳукумат, Миллий банк ва бошқа давлат органларининг янада уйғун ва самарали ишлаши зарурлигини билдиради», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муҳокама якунлари бўйича Президент йиллик ҳисоботни тасдиқлади.

Сўнгги хабарлар
telegram