17:49, 22 Июль 2022 | GMT +5
ҚР Президенти Миллий банк раҳбарига инфляцияни жиловлаш ишларини кучайтириш бўйича топшириқ берди
NUR-SULTAN. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматовни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
Давлат раҳбарига жорий йилнинг январ-июн ойларида Миллий банк томонидан амалга оширилган пул-кредит сиёсатининг дастлабки якунлари тўғрисида ҳисобот берилди.
Миллий банк раиси Президентга инфляция прогнозлари, истеъмол нархларини барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар, мамлакат халқаро захираларининг бугунги ҳолати ҳақида сўзлаб берди.
Йиғилиш якунида Давлат раҳбари инфляцияни жиловлаш бўйича ишларни кучайтириш, пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Фото: аqorda.kz