ҚР Президенти: Мен Қозоғистонда Конституциявий суд ташкил этишни таклиф қиламан

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Конституциявий суд ташкил этишни таклиф қиламан. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Мен мамлакатда Конституциявий суд ташкил этишни таклиф қиламан. Бош прокурор ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга ҳам Конституциявий судга мурожаат қилиш имконияти берилиши керак. Умид қиламанки, бу ташаббуслар адолатли ва ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги муҳим қадам бўлади», - деди Қозоғистон Президенти.

«Демократия тарихи, энг аввало, сайлов жараёнларини такомиллаштириш тарихидир. Шунингдек, бу сайлов қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш тарихидир. Шу муносабат билан кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланиши керак, деб ҳисоблайман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар