ҚР Президенти марказида Қозоғистон халқлари бирлиги кунига бағишланган кўргазма очилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти марказида Қозоғистон халқлари бирлиги кунига бағишланган тематик кўргазма очилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги марказ матбуот хизматига таяниб.

2024 йил 24 апрелдан бошлаб Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси Президенти ҳузуридаги Марказда Қозоғистон халқлари бирлиги кунига бағишланган “Қозоғистон: халқлар ҳамжиҳатлиги” вақтинчалик фонд кўргазмаси ташкил этилди.
1995 йил 18 октябрда Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан 1 май Қозоғистон халқларининг бирлиги куни деб эълон қилинди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида бу кун тинчлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб этувчи умумхалқ байрами, барча элатларнинг дўстлик ва ҳамжиҳатлиги байрами сифатида нишонланади.
Кўплаб миллатларнинг умумий уйига айланган Қозоғистон тинчлик ва тотувлик йўлидан бориб, бутун дунёга ўрнак бўлмоқда. Кенг қозоқ дашти бугун 130 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади.

Кўргазмадан кўзланган мақсад - Президент маркази жамғармаларидаги музей экспонатлари орқали миллатлараро тотувлик ва маданиятлараро мулоқотнинг Қозоғистон модели ютуқларини намойиш этишдан иборат.
Кўргазмада намойиш этилган ноёб буюмлар Қозоғистон Республикасидаги турли этник гуруҳларнинг тарихий муносабатлари, уларнинг ҳамкорлиги ва маданий шаклланишини очиб беради.

Тожик девори гилами - сўзани, туркман миллий папахаси ёки гулли нақшли рус халқ сочиқ. Бу каби экспонатлар орқали ташриф буюрувчилар туркман, ўзбек, озарбайжон, беларусь, рус, корейс ва бошқа халқларнинг миллий либослари, идиш-товоқлари, гиламлари тарихи билан яқиндан танишишлари мумкин.
Кўргазмада Президент марказининг кийим-кечак, гилам ва кигиз буюмлари, юмшоқ мебеллар, сувенирлар, идиш-товоқлар, тасвирий санъат асарлари ва моддий маданият объектлари коллекцияларидан жами 200 дан ортиқ музей ашёлари намойиш этилмоқда.
Кўргазма 2024 йил 10 майгача давом этади.

