ҚР Президенти мамлакат олимлари билан учрашди

None
ASTANА. Кazinform – Пойтахтда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича Миллий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазирлиги Фан қўмитаси раиси Дархан Аҳмед-Заки маълум қилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«Бугунги учрашув келажакдаги ўзгаришлар учун жуда жиддий бошланиш бўлди. Давлат раҳбари олимларимиз тилга олган ташаббусларнинг аксариятини қўллаб-қувватлади. 4 нафар асосий маърузачиларимиз Фанлар академиясининг ўрни, реал иқтисодиётда илмий изланишлар зарурлиги билан боғлиқ тизимли масалаларни кўтардилар. Шу билан бирга, атом энергетикасини ривожлантириш, янги технологиялар, торий реакторларини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Учинчи саволлар блоки биологик хавфсизликни таъминлаш контекстида генетик технологияларни ривожлантиришга оид кўтарилди. Охирги саволлар асосан мерос, тарихий ва археологик ёдгорликларни асраб-авайлаш, илмий ишлаб чиқаришнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга бевосита таъсирига қаратилди», — деди қўмита раиси «Фан тараққиётининг янги тенденциялари» мавзусига бағишланган давра суҳбатида.

Унга кўра, барча йўналишлар мамлакат стратегик ҳужжатларида ўз аксини топган. Шу билан бирга, Президент фармойиши билан Қозоғистон илмий тизимини ривожлантиришда Фанлар академиясининг янги ролини шакллантириш, олимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, илмий даражалари ва унвонлари учун устамалар тўлаш, лабораториялар ва илмий марказларнинг моддий-техник таъминотини молиялаштиришнинг янги шакли бўйича чоралар кўрилмоқда.

«Президентимиз раҳнамолиги ва кўмагида кейинги йилларда илм-фанга ажратилаётган бюджет маблағлари кўпайди. Жорий йилнинг ўзидаёқ у 158 миллиард тенгега етди ва босқичма-босқич 240 миллиард тенгега етказилади. Албатта, амалга оширилаётган тадбирлар тизимли хусусиятга эга», — деди Дархан Аҳмед-Заки.

Қўмита раисининг сўзларига кўра, университет илм-фанини ривожлантириш масаласи кўтарилган. Бу йўналишда Давлат раҳбарининг фармойиши билан олий ўқув муассасалари ёнида инжиниринг марказлари ва технопарклар ташкил этиш ташаббуси ҳаётга татбиқ этилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram