ҚР Президенти Макронни Франциянинг миллий байрами билан табриклади

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Франция Президентига табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент Макронни Франциянинг миллий байрами билан табриклади
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Эммануэль Макронни Франция Республикасининг миллий байрами – Бастилияни ишғол қилиш куни билан табриклади.

— Давлат раҳбари бугун Франция халқаро ҳамжамиятнинг ҳурматли аъзоси эканини, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли ютуқларга эришаётганини таъкидлаб, дўст француз халқининг янада юксалиши ва фаровон бўлишини тилади, — дейилади хабарда.

Шунингдек, у Қозоғистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига етганини таъкидлаб, Эммануэль Макроннинг ушбу эзгу ишга қўшган ҳиссасини юксак қадрлашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Мўғулистон Президентини Наадам байрами билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар