ҚР Президенти Мўғулистонда олиб борилган археологик экспедиция фаолиятини юқори баҳолади

NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Туркий академияси президенти Дархан Қидиралини қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
None

Халқаро Туркий академияси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Мўғулистоннинг Архангай вилояти Номгон текислигида илмий археологик экспедитция натижасида топилган Қутлуғ Элтарис хоқонга бағишланган мажмуа ва битиклар ҳақида сўзлаб берди.

Дархан Қидиралининг айтишича, бу ёзув тарихимизни, инсоният цивилизациясига қўшган ҳиссамизни 50 йилга илгари суради.

Қутлуғ хоқон даврида қурилган маросим мажмуасидан рамзлар ва турли ашёлар ҳам топилган.

Йиғилишда бошқа ишлар қатори Туркий академияси томонидан ишлаб чиқарилган дарсликлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Дархан Қидирали Давлат раҳбарига халқаро академиядаги фаолияти якунланаётганини маълум қилди.

Қозоғистон Президенти Мўғулистонда ўтказилган илмий археологик экспедиция натижалари ва Туркий академиясининг умумий фаолиятини юқори баҳолади.

Фото: аqorda.kz

Сўнгги хабарлар