ҚР Президенти Қозоғистон-Хитой сармоявий давра суҳбатида иштирок этди

None
Фото: akorda.kz
ХIAN. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида давра суҳбати иштирокчиларига хурмат билдириб, жаҳондаги оғир иқтисодий вазиятга қарамай, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади, деб хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

«Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражага – 31 миллиард долларга етди. Хитой Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритган энг йирик бешликдан биридир. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 23 миллиард доллардан ошди, – деди Давлат раҳбари.

photo

Президент кеча Сиань қадимий шаҳрида Қозоғистон-Хитой олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтганини айтди.

«Раис Си Цзиньпин билан биргаликда икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли масалалари юзасидан самарали фикр алмашдик, аниқ келишувларга эришдик ва қўшма баёнот имзоладик. Умуман олганда, Хитойга давлат ташрифим яхши ўтди, деб ишонч билан айта оламан. Эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорликка катта туртки беради. Қозоғистонда Хитой томонидан молиялаштирилган қатор йирик компаниялар муваффақиятли фаолият юритмоқда. CNPC, CITIC, NFC, Sinopec ва Huawei каби корпорацияларни ўз ичига олади. Аммо биз ҳамкорлигимиз салоҳиятини янада ривожлантиришимиз керак», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

photo

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, нефть-газ саноати узоқ йиллардан буён муваффақиятли ҳамкорлик асоси бўлиб келяпти.

«Биз нефть экспортини ошириш учун «Қозоғистон – Хитой» нефть қувурини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Амалдаги қувурларнинг (яъни «Атирау-Кенгқияқ» ва «Кенгқияқ-Қумкўл») нефтни ташиш қувватини ошириш ҳам долзарб масала ҳисобланади. Ҳозир нефть махсулотларига талаб ортиб боряпти. Шу боис, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш салоҳиятини йилига 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган. Биз CNPC билан бу соҳада узоқ вақтдан бери муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Қозоғистон учун устувор йўналишлардан бири газни қайта ишлаш қувватини ошириш ва газ ташиш тизимини кенгайтиришдир. Шу билан бирга, «Бейнеу – Бозой – Чимкент» магистраль нефть қувурининг иккинчи линиясини қуриш ҳам жуда муҳим. Биз Қашаған конида йилига 4 миллиард кубометр газни қайта ишловчи завод қуришдан ҳам манфаатдормиз», – деди ҚР Президенти.

Президент мамлакат 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришишни мақсад қилганига эътибор қаратди ва 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 15 фоизга ошириш кераклигини маълум қилди.

«Давлат бу соҳага сармоя киритишни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Мисол учун, биз 20 йилгача аукцион курсида электр энергиясини сотиб олишни кафолатлаймиз. Ушбу тариф ҳар йили инфляция ва валюта курсининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Биз хитойлик инвесторларни ушбу соҳадаги сармоявий имкониятлар билан танишишга таклиф қиламиз», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

photo

Давлат раҳбари саноат соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаб, KAZ Minerals ва NFC компанияларининг мис эритиш заводи қуриш ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтди. Бу корхона ишга тушса, хомашё экспорти камаяди. Мамлакатда ишлаб чиқарилган барча мис концентратлари қайта ишланади.

«Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиляпти. Хусусан, «Саноат сиёсати тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Маҳаллий корхоналар алюминий, мис ва металл рухни арзон нархларда сотиб олади (Лондон металл биржасидаги нархлардан 5 фоизга арзон). Бундан ташқари, ички бозор талабини тўлиқ қондириш мақсадида ушбу металлар экспортини тартибга солиш кўзда тутилган», – деди Давлат раҳбари.

Президент мамлакатда ноёб металлар захираси кўп эканини таъкидлаб, бундай рудаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг илғор технологияларини жорий этишдан манфаатдормиз», – деди.

«Хитойда электромобиллар ишлаб чиқариш бизнеси жадал ривожланяпти. Шунинг учун литий ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта келажак бор. Сўнгги йилларда мамлакатда Хитой автомобилларига қизиқиш кучайган. Cherry, Jac, Exeed ва Haval брендлари энг кўп сотилган автомобиллар қаторига киради. Бу борадаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариб боряпмиз. Қозоғистонда Хитой автомобиллари йиғиляпти. Бугун икки давлат компаниялари ўртасида тегишли шартномалар имзоланади», – деди Президент.

photo

ҚР Президенти таъкидлаганидек, кооперацияни мустаҳкамлаш имконини берадиган кўплаб соҳалардан бири бу қишлоқ хўжалигидир. Яқинда Хитойга бир миллион тонна буғдой етказиб бериш бўйича битим тузилди. Унинг ҳажмини бир неча марта ошириш мумкин. Шунингдек, сўнгги беш йилда Қозоғистондан Хитойга экспорт қилинадиган ёғли ўсимликлар ҳажми 3,5 баробар, ўсимлик мойи 2 баробар ошди. Шу билан бирга, Президент Қозоғистонни шакар маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш кўзда тутилганини айтиб, Хитой компанияларини шакар ишлаб чиқаришни ривожлантиришда фаол иштирок этишга таклиф қилди.

photo

Президент Хитой ишбилармон доиралари вакилларини молия соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга таклиф қилди ва уларга «Астана» халқаро молия марказининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди. Ҳозирда Молия марказида дунёнинг 73 давлатидан 1800 дан ортиқ компания рўйхатдан ўтган. Уларнинг ўндан бир қисми Хитой компанияларидир. Бундан ташқари, China International Capital Corporation (CICC) келажакда Қозоғистонда ўзининг минтақавий ваколатхонасини очиш имкониятини кўриб чиқяпти.

photo

Президент ўз нутқи сўнггида мамлакатда инвесторлар учун энг қулай шароитлар яратилганини таъкидлаб, бугунги учрашув икки давлатнинг савдо-иқтисодий шериклигини янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

photo


photo


photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo


Сўнгги хабарлар