ҚР Президенти Коррупцияга қарши кураш агентлиги раисини қабул қилди

None
Фото: akorda.kz
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси Асхат Жумағалини қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Акордага таяниб.

Президентга Коррупцияга қарши кураш хизматининг мамлакатда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахбороти берилди.

Давлат раҳбарига агентлик фаолиятида коррупция ҳолатларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани маълум қилинди.

Асхат Жумағалининг сўзларига кўра, коррупция хавфини ташқи таҳлил қилиш чоғида ер ажратиш ва Алматининг шаҳарсозлик ишларини режалаштиришда тез-тез қонун бузилишига йўл қўйилгани аниқланган.

Бундан ташқари, учрашувда Давлат раҳбарига таълим соҳасида бюджет дастурларини ишлаб чиқиш механизмлари такомиллаштирилмагани, ходимларнинг марказий ҳисоби юритилмагани ва бухгалтерия ҳисоби тизимларининг ғазначилик маълумотлар базаси билан интеграциялашуви йўлга қўйилмагани, бунинг натижасида давлат маблағларини ўзлаштиришга олиб келган хавфлар ҳақида маълумот берилди.

Президент бу борадаги коррупциянинг олдини олиш, жараёнларни рақамлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг 6 ойида 130 та объект таҳлил ва мониторинг қилингани, коррупция ҳолатларини бартараф этиш бўйича 1000 дан ортиқ тавсиялар берилгани ҳақида маълум қилинди.

«Бизнесга йўл» лойиҳасини амалга ошириш тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган маъмурий тўсиқларни бартараф этишда давом этади. Ушбу ташаббус бошланганидан буён 21 минг тадбиркорлик субъектига кўмак кўрсатилди, 400 дан ортиқ муаммоли ҳолатларга ечим топилди.

Бундан ташқари, Асхат Жумағали Қасим-Жомарт Тоқаевга коррупция билан боғлиқ бир қатор қонунбузарликлар, жумладан, олигополия вакилларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш ва активларни қайтариш чоралари ҳақида маълум қилди.

Йил бошидан буён мамлакатда 1000 га яқин коррупцияга оид жиноятлар қайд этилган бўлиб, 700 дан ортиқ шахс фош этилган бўлса, уларнинг 98 нафари турли даражадаги раҳбарлардир.

Якунланган терговга қадар текширувлар натижасида 232,6 миллиард тенге қайтарилди.

Умуман олганда, 1,5 йил ичида бюджетга ва квазидавлат сектори субъектларига қарийб 860 миллиард тенге миқдоридаги мулкий активлар ва пул маблағлари қайтарилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев коррупцияга қарши тизимли ишларни давом эттириш, айниқса, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларга алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, у профилактика чоралари жуда муҳим эканлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар