ҚР Президенти «Қазақтелеком» АЖ бошқаруви раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Президентга Қозоғистон телекоммуникация тармоғининг бугунги ҳолати, унинг мобил сегментини ривожлантириш, аҳоли ва бизнесга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None
None

Қасим-Жомарт Тоқаевга 5G тармоғини жорий этиш ва рақамли тенгсизликни янада қисқартириш истиқболлари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Қуанишбек Есекеев Президентга 2018-2020-йилларда қишлоқ жойларда барпо этилган оптик толали магистрал негизида маҳаллий тармоқларни қуриш лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида гапириб берди. «Рақамли ҳамкор» дастури бўйича ҳар бир хонадонни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш лойиҳасига хизмат кўрсатувчи якка тартибдаги компаниялар жалб этилган.

Бундан ташқари, Президент компаниянинг 2300 МГц диапазонида FWА (Fixed Wireless Access) илғор технологиясидан фойдаланиш режалари билан танишди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев компаниянинг шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги рақамли тафовутни камайтириш бўйича жорий фаолияти, шунингдек, миллий алоқа операторининг истиқболли лойиҳалари бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар