12:30, 17 Апрель 2025 | GMT +5
ҚР Президенти қатор давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Ақорда қароргоҳида етти давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари томонидан Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ишонч ёрлиқларини
- Беларусь Республикаси элчиси Алексей Богданов,
- Таиланд Қироллиги элчиси Пияпин Нийомреркс,
- Молдова Республикаси элчиси Штефан Горда,
- Мьянма Иттифоқи Республикаси элчиси Тит Линн Оун,
- Кения Республикаси элчиси Питер Мутуку Матуки,
- Албания Республикаси элчиси Блерта Кадзадеш,
- Италия Республикаси элчиси Антонелло де Риу топширди.



Давлат раҳбари дипломатларни Қозоғистондаги миссиясини бошлагани билан табриклаб, ўз мамлакати ўзаро манфаатларга асосланган ҳамкорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.






Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон тинчликсевар ва кўп векторли ташқи сиёсат юритаётганини айтди. Президентнинг фикрича, халқаро муносабатлар мулоқот ва интеграция тамойилларига асосланиши керак, БМТ Низомига қатъий риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.