ҚР Президенти қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ақорда қароргоҳида Қозоғистон Президентига 5 та давлатнинг Фавқулодда ва Мухтор элчиларининг ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ливия элчиси Аладдин Абдулсалом Лехуайк, Қувайт элчиси Умар Аҳмад Муҳаммад Мурод Ал-Кандари, Словакия элчиси Роберт Кирнаг, Жазоир элчиси Камал Фениш ва Кения элчиси Бенсон Генри Оума Огуту Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди.

Қасим-Жомарт Тоқаев дипломатлар билан суҳбат чоғида уларни мамлакатдаги дипломатик миссиясининг расман бошлангани билан табриклаб, Қозоғистон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирди.




Давлат раҳбари Қозоғистон дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ва очиқ ташқи сиёсат юритаётганини таъкидлади.

Президент турли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, Қозоғистон ҳукумати элчиларни мамлакатдаги эзгу вазифаларини бажаришда қўллаб-қувватлашини маълум қилди.







Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар