ҚР Президенти Қатар Power International Holding компанияси эгалари Рамез Ал-Ҳаят ва Муатаз Ал-Ҳаятни қабул қилди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қатар Power International Holding компанияси эгалари Рамез Ал-Ҳаят ва Муатаз Ал-Ҳаятни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда ҚР Президенти мамлакатнинг Яқин Шарқдаги стратегик ҳамкори бўлган Power International Holding Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни йўлга қўйишга янги суръат бағишлашини таъкидлади.

photo

Бундан ташқари, учрашувда энергетика ва геология-қидирув соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш учун барча шарт-шароит яратилганини айтди.

photo

Сўнгги хабарлар