ҚР Президенти Қатар Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Суҳбат чоғида Қозоғистон-Қатар муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбатдошлар халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кўриб чиқдилар, шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Давлат раҳбари сентабр ойида Ар-Риёдда Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг мулоқот платформасининг биринчи йиғилиши ўтказилишини мамнуният билан билдирди.
Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Тани Қасим-Жомарт Тоқаевга Қатар Амирининг саломини етказди ва унинг яқин орада Қозоғистонга келишини тасдиқлади.
Фото: аqorda.kz