20:37, 30 Октябрь 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари Қозоғистон-Қатар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, йил бошида имзоланган узоқ муддатли стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги битимни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги муносабатлар стратегик ва ўзаро манфаатли хусусият касб этганини таъкидлади.
Қозоғистон Президенти Қатар амири таклифи билан ўтказиладиган Doha Forum 2024 конференциясида иштирок этишини тасдиқлади.
Томонлар икки давлат ўртасидаги яқин муносабатларни давом эттиришга келишиб олдилар.