ҚР Президенти: Ислоҳотларга қарши бўлганлар давлат тўнтаришига уринишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганлар Қозоғистондаги ислоҳотларга тўсқинлик қилишга уринди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «QAZAQSTAN» миллий телеканалига берган суҳбатида баёнот берди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Муаммо шундаки, инқилобчилар мамлакатдаги ислоҳотларга тўсқинлик қилишга уриндилар. Улар ҳатто Президентга қарши чиқди. Ўзгаришлар уларнинг манфаатларига мос келмади. Зеро, ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад адолатли жамият барпо этиш, монополияга барҳам бериш, сиёсий ўзгаришларни амалга ошириш, мамлакат иқтисодий тараққиётини жадаллаштиришдир. Халқ ҳам шуни талаб қилади. Шунинг учун биз ўз йўналишимизни ўзгартирмаймиз, ислоҳотлар албатта давом этади», - деди Президент Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар