ҚР Президенти Ҳиндистон Президенти Рам Нат Ковиндга ҳамдардлик билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform– Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Президенти Рам Нат Ковиндга ҳамдардлик телеграммасини жўнатди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг расмий сайтига таяниб.
None
None

Қозоғистон Президенти Маҳараштрада сув тошқинлари ва лой кўчкиси кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлганлиги ва уйлар ҳамда бинолар вайрон бўлганлиги ҳақидаги даҳшатли хабарни қаттиқ изтироб билан қабул қилди.

«Қозоғистон халқи ва ўзим номимдан ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман ва жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Йўқолган ватандошларингиз ўз оилаларига соғ-омон қайтишсин. Шундай қийин пайтда биз Ҳиндистон халқи билан биргамиз», - дейилади телеграммада.

Аввалроқ Ҳиндистонда юз берган тошқин оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.


Сўнгги хабарлар