16:30, 08 Февраль 2022 | GMT +5
ҚР Президенти хорижга ноқонуний чиқарилган маблағларни қайтариш бўйича топшириқ берди
NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳукумат Қозоғистондан чет элга ноқонуний ўтказилган маблағларни яқин икки ой ичида қайтариш бўйича таклиф ишлаб чиқиши керак. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга шундай топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Президент жамият сифатида даромадларни адолатли тақсимлаш масаласида муросани шакллантириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, ноқонуний ўтказилган маблағларни мамлакатга қайтариш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
«Ҳукумат икки ой муддатда ноқонуний олиб чиқиб кетилган маблағлар ва у ерда сотиб олинган активларни қайтариш бўйича таклифлар киритиши шарт», — деди Президент.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай