ҚР Президенти Хавфсизлик Кенгашининг мажлисини ўтказди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг транспорт-логистика саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Йиғилишда ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев ва бир қатор марказий давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Давлат раҳбари транспорт соҳасидаги вазиятни танқид қилди. Йиғилиб қолган муаммолар, белгиланган мақсадларнинг бажарилмаётгани модернизация ишларига тўсқинлик қилмоқда.
Президент чегарадан юкларни олиб ўтиш қийинлиги, кўплаб назорат-ўтказиш пунктларининг ёмон аҳволи, шунингдек, йирик инфратузилма ва транзит лойиҳалари кечикаётганини тилга олди.
Қасим-Жомарт Тоқаев “Яшил йўлак” тизимини ташкил этиб, мамлакат логистика салоҳиятидан оптимал фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон нафақат ўзининг рақобатбардош устунлигини сақлаб қолиши, балки глобал таҳдидлар кучайган даврда ҳам мустаҳкамлаши керак.
Давлат раҳбари юк ташиш ҳажмини ошириш учун бозорни авиация ёқилғиси билан етарли даражада таъминлаш зарур, деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, мультипликатив самарадорликни ошириш мақсадида мамлакат орқали юк ташиш, жумладан, жаҳон етказиб бериш занжирига уланиш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш якунида Президент вазир Марат Қарабаевга фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун танбеҳ берди.
Давлат раҳбари транспорт ва логистика соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берди.