ҚР Президенти Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мемлекет басшысы Қауіпсіздік Кеңесінің отырысын өткізді
Фото: Ақорда

Йиғилишда ички ва ташқи миграция соҳасидаги асосий тенденциялар кўриб чиқилиб, Бош вазир ўринбосари Ермек Кўшербаев, шунингдек, Ички ишлар, рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирларининг ахбороти тингланди.

Давлат раҳбари миграция сиёсатини амалга оширишда геосиёсий омиллар ва таҳдидлар, демографик прогнозлар ва аҳоли миграция сабабларини ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлади.

Президент ноқонуний миграциянинг олдини олиш устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, мамлакат инсон капитали ўсишини рағбатлантириш зарурлигига эътибор қаратди.

Йиғилиш якунлари бўйича Ҳукуматга бир қатор аниқ вазифалар, жумладан, давлат органларининг функционал вазифаларини экспертизадан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш ҳамда миграция соҳасидаги барча ахборот тизимларини интеграциялашувини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Сўнгги хабарлар