ҚР Президенти ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси борасидаги ишларни кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси, ҳарбий хизмат ва айрим марказий давлат органларининг функцияларини қайта тақсимлаш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади.

қол қойды
Фото: Ақорда

Қонун Меҳнат кодексига, “Мудофаа ва Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”, “Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчиларнинг мақоми тўғрисида”ги, “Мудофаа саноати ва давлат мудофаа тартиби тўғрисида”ги қонунларга ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритади.

Ўзгартиришларнинг биринчи блоки фуқароларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини такомиллаштириш ва бу борадаги ишларни кучайтиришга қаратилган.

Иккинчи блок муддатли ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш даражасини оширишга қаратилган.

Учинчи блок ҳарбий рўйхатга олиш ва чақирув тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Тўртинчи блок ҳарбий унвонларни бериш тартибини оптималлаштириш, Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари, бошқа қўшинлари ва ҳарбий тузилмаларини шакллантириш, ҳарбий хизматчиларнинг мақомини оширишга қаратилган.

Бешинчи блокда муддатли ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш назарда тутилган.

Олтинчи блокда ёшларни ҳарбий хизматга ҳар томонлама тайёрлаш учун шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Еттинчи блок давлат мудофаа буюртмасини амалга оширишни ривожлантиришга қаратилган.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар