ҚР Президенти Халқ қаҳрамони Сат Тоқпақбаевга “Алтын жұлдыз” ва “Отан” орденларини топширди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Халқ қаҳрамони Сат Тоқпақбаевга “Алтын жұлдыз” ва «Отан» орденларини тантанали равишда топширди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Сәт
Фото: Ақорда

«Ақорда» қароргоҳида атоқли давлат ва жамоат арбоби, генерал-полковник, миллий хавфсизлик ва мудофаа соҳаси фахрийси Сат Бесимбайули Тоқпақбаевга “Халқ қаҳрамони” унвони, шунингдек, “Алтын жұлдыз” ва “Отан” орденлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Сәт
Фото: Ақорда

Йиғилишда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев махсус нутқ сўзлаб, Сат Тоқпақбаев кенг жамоатчилик томонидан ҳурматга сазовор эканини, унинг фаолияти мамлакат ҳаёти билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлади.

Сәт
Фото: Ақорда

“Сиз жонажон Ватанимизга садоқат билан хизмат қилдингиз. Сиз эндигина мустақил давлат бўлган йилларида жуда масъулиятли вазифаларни адо эта бошладингиз. Юртимиз тинчлиги ва яхлитлигини сақлашга улкан ҳисса қўшгансиз. Аслида буни ҳақиқий жасорат деб ҳисоблаш мумкин. Ҳозир ҳам жамият учун фойдали ишлар қилаётганингизни яхши биламиз. Сиз юртимизга муносиб фуқаросиз”, – деди Давлат раҳбари.

Сат Тоқпақбаев Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакат хавфсизлиги ва тинчлиги йўлидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.

Сәт
Фото: Ақорда

“Сизнинг адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлидаги улкан меҳнатингизни, жонажон ватанимизни халқ учун қулай мамлакатга айлантириш йўлида олиб бораётган сиёсатингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Мустақиллигимиз муваффақиятлари йўлида доим сизлар биланман! Юртимиз ичкаридаги низолардан, ташқаридаги душманлардан омон бўлсин! Юртимизда ҳамиша тинчлик, ҳамжиҳатлик, тотувлик ҳукм сурсин», – деди Сат Тоқпақбаев.

Маросимда Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин, Президент маъмурияти раҳбари Айбек Дадебай, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаев иштирок этди.

Сәт
Фото: Ақорда
Сўнгги хабарлар