12:00, 09 Апрель 2023 | GMT +6
ҚР Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга ҳамдардлик телеграммаси йўллади
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга онаси Огулабат Бердимуҳамедованинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
«Онангиз, муҳтарам Огулабат Бердимуҳамедованинг вафоти ҳақидаги қайғули хабарни чуқур тушкунлик билан қабул олдим. Огулабат эдженинг ҳаёт йўли ўз Ватанига, халқига чин меҳр-муҳаббат, донишмандлик, маънавий бойлик, буюк меҳр-оқибат намунаси сифатида баҳоланади. Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан Сизга ва яқинларингизга ҳамдардлик билдираман», – дейилади телеграммада.
Бундан ташқари, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳамдардлик билдирди.