15:17, 09 Май 2022 | GMT +5
ҚР Президенти Ғалаба куни муносабати билан бир қатор давлатлар раҳбарларига табрик йўллади
NUR-SULTAN. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари ва ҳукумат раҳбарларига табрик телеграммалари йўллади, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Президенти ўз табригида Улуғ Ватан уруши ва фронт фахрийларига миннатдорлик сўзларини етказди, уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва фаровонлик тилади.