ҚР Президенти: Франция Қозоғистоннинг етакчи сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларидан биридир

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Франция Президентининг махсус вакили Изабель Дюмонни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга махсус вакили Изабель Дюмон Франция Президенти Эмманюэль Макрондан мактуб келди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Изабель Дюмонга ҳурматини изҳор этди ва Президент Эмманюэль Макронга самимий табрик учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Франция Қозоғистоннинг Европадаги асосий сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлигини таъкидлади.

Учрашувда юқори даражада эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

«Ўтган йилнинг 29 ноябрь куни Франция Президенти билан бўлган учрашув менда катта таассурот қолдирди. Икки соатдан ортиқ вақт давомида икки томонлама муносабатлар ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан юзма-юз суҳбатлашдик. Халқаро майдондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашдик. Франция Қозоғистоннинг етакчи сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Биз икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги ўрни ва Франциянинг иқтисодий салоҳиятини юқори баҳолаймиз. 2008 йил июнь ойида мамлакатингиз Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида биринчи бўлиб Қозоғистон билан стратегик шериклик шартномасини имзолади. Бу йил биз ушбу муҳим ҳужжатнинг ўн беш йиллигини нишонлаймиз. Мамлакатларимиз ўртасида барча даражадаги фаол ва ишончли сиёсий мулоқот йўлга қўйилганини яна бир бор таъкидламоқчиман», – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатлар ўртасидаги жадал ривожланиб бораётган савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни юқори баҳолади. Унга кўра, Қозоғистон Франциянинг Марказий Осиёдаги асосий савдо шериги ҳисобланади. Давлат раҳбари Президент Эмманюэль Макронга самимий салом йўллаб, Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

«Ушбу ташриф иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликка янги туртки беришига ишонаман. Икки давлат ўртасида амалга оширилиши керак бўлган кўплаб келишувлар мавжуд. Қозоғистонда француз капитали улуши бўлган 170 та корхона, етакчи француз компаниялари фаолият юритмоқда. Франция компанияларининг иқтисодиётимиздаги фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланади», – деди Президент.

Ўз навбатида, Изабель Дюмон Франция Қозоғистон билан муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Франция Қозоғистон Президенти олиб бораётган ислоҳотлар сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Франция Президентининг махсус вакили Қозоғистоннинг дунёдаги мавжуд мураккаб геосиёсий вазиятга нисбатан тутган позициясини юқори баҳолади.

«Сизга Президентимизнинг саломини етказмоқчиман. Биламан, у сизнинг ўтган йилнинг ноябрь ойининг охирида Париждаги учрашувингиз ҳақида жуда яхши фикрда. Бу биз учун жуда муҳим лаҳза ва минтақада содир бўлаётган воқеалар ҳақида сизнинг фикрингизни эшитиш катта ахамиятга эга. Ташрифингиз икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлади. Биз стратегик шериклигимиз асосида бу ҳамкорликни давом эттирмоқчимиз. Бу биз учун ҳам жуда муҳим», – деди Изабель Дюмон.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram