09:00, 30 Апрель 2020 | GMT +6
ҚР Президенти фавқулодда вазиятни узайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикасида фавқулодда вазият муддатини узайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақорда мутбуот хизматига таяниб.
Фармонга биноан, Қозоғистон Республикаси Президентининг «Қозоғистон Республикасида фавқулодда вазият режимини жорий этиш тўғрисида»ги 2020 йил 15 мартдаги 285-сонли қарори билан киритилган фавқулодда вазият режимининг амал қилиш муддати 2020 йил 11 май соат 00:00га қадар узайтирилди.