09:49, 05 Январь 2022 | GMT +5
ҚР Президенти Фармони билан Ҳукумат тарқатиб юборилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Ҳукумати тўғрисидаги Фармонни имзолади, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тўғрисида
2022 йил 5 январ Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддасига мувофиқ ҚАРОР қиламан:
1. Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфоси қабул қилинсин.
2. Қозоғистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Алихан Асханович Смаиловга юклансин.
3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати аъзолари Ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқлангунга қадар ўз вазифаларини бажаришни давом эттирсинлар.
4. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тоқаев
Нур-Султан, Ақорда, 2022 йил 5 январ
№ 728