ҚР Президенти фармони билан Коррупцияга қарши кураш агентлигига бир қатор қўшимча ваколатлар берилди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Коррупцияга қарши кураш агентлигига бир қатор қўшимча ваколатлар бериш тўғрисидаги Фармонни имзолади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Фармонга мувофиқ, Коррупцияга қарши кураш агентлигига қуйидаги функциялар юклатилди:

- коррупциянинг олдини олиш масалалари бўйича одоб-ахлоқ қоидалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

- Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда коррупция хавфини ташқи таҳлил қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик факти тўғрисида хабар берган ёки коррупцияга қарши ҳаракатларни ўтказишда бошқача тарзда ёрдам кўрсатган шахсларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- давлат органлари ва квазидавлат сектори субъектлари билан келишилган ҳолда коррупцияга қарши кураш стандартларини шакллантириш методологиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- коррупция даражасини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Фармон биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб, яъни 20 июлдан кучга кирди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар