ҚР Президенти фаолиятига бағишланган уч жилдли тўплам нашр этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг ўтган йилги фаолиятига бағишланган уч жилдлик тўпламни нашр этди, деб ёзди президент матбуот котиби Берик Уали Facebookда, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Тўпламга Давлат раҳбарининг ички сиёсий тадбирлардаги нутқлари, хориждаги учрашувлари ҳамда ички ва халқаро муаммоларга оид мурожаат ва баёнотлари киритилган. Китобда Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2021-2022 йилларда Қозоғистон халқига мурожаатлари ҳам ўрин олган. 2021 йилда Қозоғистон COVID-19 пандемиясининг оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини тиклашга асосий эътиборни қаратди. Бу Президентнинг иш жадвалида ҳам яққол намоён бўлди.

Тўпламнинг биринчи жилдида Давлат раҳбарининг 2021 йилнинг март-декабр ойларида мамлакат ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишлари, Ҳукумат, Қозоғистон халқи Ассамблеяси, Миллий жамоатчилик ишонч кенгаши йиғилишларидаги, «Астана» халқаро молия маркази директорлар кенгаши йиғилишида ва бошқа йиғилишлардаги нутқлари сарҳисоб қилинди. Бундан ташқари, давлат, ижтимоий аҳамиятга эга байрамлар ва саналар муносабати билан Президентнинг табриклари ҳам ўрин олган. Хусусан, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2021 йил сентябр ойида Қозоғистон халқига «Халқ бирлиги ва тизимли ислоҳотлар – мамлакат равнақининг мустаҳкам пойдевори» Мурожаатномасини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Иккинчи жилд 2022 йил январдан мартгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу давр мамлакатда «фожиали январ» воқеаси билан ажралиб туради. Юртбошимизнинг иродаси ва жасорати, барча юртдошларимизнинг бирлик ва ҳамжиҳатлиги туфайли мамлакатимиз ушбу оғир синовдан муваффақиятли ўтди. Мазкур тўпламда Қасим-Жомарт Тоқаевнинг январ воқеалари муносабати билан халққа қилган баёнотлари ва мурожаатлари, «Хабар» ва «Qazaqstan» телеканалларига берган интервьюларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Иккинчи жилдга Президентнинг март ойидаги «Янги Қозоғистон: янгиланиш ва модернизация йўли» Мурожаатномаси ҳам киритилган. Ушбу Мурожаатномада кўтарилган асосий масала кенг кўламли ислоҳотлар ва Янги Қозоғистонни яратишдир.

Дунёдаги сиёсий-ижтимоий тенденциялар, воқеалар Қозоғистоннинг халқаро майдондаги фаоллигини янада фаоллаштирди. Президентнинг ўтган йилги иш тартиби кенг бўлди.

Учинчи тўпламга Президентнинг йирик форумлардаги, шунингдек, яқин ва узоқ хориж мамлакатларига ташрифлари чоғидаги нутқлари ўрин олган.

Ўтган йили Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон, Корея Республикаси, Россия Федерацияси, Туркманистон, Бельгия ва Швейцарияга ташриф буюрди. Бундан ташқари, Президент Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммитида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди. Давлат раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишлари ва ушбу глобал ташкилотнинг бошқа тадбирларида видеоалоқа орқали маърузалари ҳам мазкур тўпламдан жой олган. Жилдида Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ҳар йили ўтказиладиган халқаро тадбирлардаги нутқлари ҳам ўрин олган. Жумладан, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши, Ашхободдаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви, Душанбеда ОДКБ ва ШҲТ йиғилишлари.

Бундан ташқари, Президентнинг «Essentiel des Relations internationales» журналида ва таниқли россиялик журналист ва телебошловчи Леонид Млечинга берган интервьюлари, шунингдек, Президентнинг «The Parliament» журналида чоп этилган «Partnership with the EU will anchor Kazakhstan’s future progress» мақоласи ҳам ўрин олган.

Қозоғистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати Қасим-Жомарт Кемелевичнинг бир йиллик фаолияти натижаси сифатида ушбу тўпламни ўқувчиларга тақдим этмоқда. Тўпламдан Президент иштирокидаги тадбирларда олинган суратлар ҳам ўрин олган. Китобда чоп этилган материаллар манфаатдор тадқиқотчилар ва давлат идоралари вакиллари учун қимматли ва фойдали ҳужжат, деб ҳисоблаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг нутқлари бу билан учинчи йил тўплам бўлиб чиқарилмоқда.


Сўнгги хабарлар