ҚР Президенти Европанинг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Европанинг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войчеховский билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
Фото: akorda.kz

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Януш Войчеховскийга Астана халқаро форумида маърузачи сифатида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Юртимиз билан алоҳида алоқада эканлигингизни билиб ҳайратда қолдим. Азиз онангиз Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қозоғистонда яшаган. Шунинг учун биз сизнинг ташрифингиздан жуда хурсандмиз. Мамлакатимизда поляк диаспораси ва бизнинг умумий маданий меросимиз бор. Бенедикт Поляк, Адольф Янушкевич, Густав Зелинский, Александр Затаевич каби инсонлар Қозоғистоннинг маданий ривожланишига катта ҳисса қўшди», – деди Давлат раҳбари.

photo

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг энг йирик савдо шериги ҳисобланган Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг стратегик хусусиятига эътибор қаратди.

«Биз яқинда Қирғизистонда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» янги форматида учрашув ўтказдик. Бунгача биринчи йиғилиш Астанада бўлиб ўтганди. Бинобарин, яқин муносабатларга интилиш ва ниятимизни кўрсатиш учун бундай юқори даражадаги учрашувларни ўтказиш зарур. Жорий йил бошида Европа Иттифоқи билан дипломатик муносабатлар ўрнатганимизга 30 йил тўлди. Европа Иттифоқи билан муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш учун катта имконият бор», – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Европа комиссарига Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, демократия ривожи, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамиятда қонун устуворлигини ўрнатишга ёрдам берадиган ўзаро алоқалар ҳақида гапириб берди.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари Қозоғистон Европа Иттифоқи билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади. Унга кўра, мамлакат ғалла ва мойли экинлар ҳамда юқори сифатли органик маҳсулотлар экспортини кўпайтиришга тайёр.

photo

Ўз навбатида, Януш Войчеховский кўрсатган ҳурмати учун Президентга миннатдорлик билдирди.

«Сиз менинг Қозоғистон билан алоҳида алоқам ҳақида сўз юритдингиз. Ҳа, онам Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қозоғистонда олти йил яшаган. Онам ҳамиша ўша оғир дамларда қозоқ халқи уларга меҳрибон бўлганини айтиб ўтирарди. Шунинг учун ҳам Қозоғистонга алоҳида қизиқишим бор. Сизни Астана халқаро форуми муваффақиятли ўтгани билан табриклайман. Маърузангизни катта қизиқиш билан тингладим. Сиз ҳақсиз, муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш учун бизга умумий мулоқот керак. Озиқ-овқат хавфсизлиги глобал миқёсдаги энг жиддий муаммолардан бири», – деди Европа комиссари.

photo


Сўнгги хабарлар