ҚР Президенти Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакалани қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
None

Президент Қозоғистон Европа Иттифоқи билан стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев 10 январ куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Европа Кенгаши Президенти Шарл Мишелга мамлакатни қўллаб-қувватлагани ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ишончи учун миннатдорчилик билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Тери Хакаланинг илтимосига кўра «фожиали январ» воқеаси ҳақида гапириб берди. Шунингдек, у Бош прокуратурага ҳодиса юзасидан очиқ ва адолатли тергов олиб бориш топширилганини айтди. Давлат раҳбари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш мамлакатимизда ҳокимиятнинг барча бўғинлари фаолиятининг устувор йўналиши эканини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти сиёсий тизимни янада модернизация қилиш ва ижтимоий тенгсизликни уйғунлаштириш, миллий иқтисодиётни диверсификация қилишга қаратилган Янги иқтисодий йўналишни амалга ошириш режаси ҳақида маълумот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг барча йўналишларида яқин алоқаларни ривожлантириш ва шу пайтгача эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш ниятига ойдинлик киритди.

Ўз навбатида Тери Хакала Брюссел Қозоғистон билан муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини айтди. Европа дипломати Президентга мазмунли ва фойдали фикр алмашиш учун миннатдорлик билдирди. У, шунингдек, Европа Иттифоқи Президентнинг сиёсий ислоҳотларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, мамлакат фаровонлиги ва барқарорлигидан манфаатдор эканини айтди.

Сўнгги хабарлар