ҚР Президенти ЕОИИ мамлакатлари ўртасида узлуксиз логистика яратиш зарурлигини таъкидлади

Глава государства заявил о необходимости создания бесшовной логистики между странами ЕАЭС
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ташқи бозорлар билан боғланган барқарор транспорт тизимининг мавжудлиги узоқ муддатли интеграциянинг асосий шарти бўлиб қолмоқда.

“Бугунги кунда Евроосиёнинг транспорт тузилмаси Европа ва Осиё, Шимолий ва Жануб ўртасида самарали савдо алоқаларини таъминламоқда. Бироқ яқин ўн йилликларда Евроосиё минтақасида инфратузилманинг ёмонлашуви яққол сезилади ва уни янгилаш зарурати ортади. Шу боис транспорт-логистика инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш муҳим масала ҳисобланади. “Қаерга рельс ётқизилган бўлса, ўша ерда янги имкониятларга йўл очилади”, деб бежиз айтилмаган. Шу боис Қозоғистон 2030 йилгача 11 минг километр темир йўлни таъмирлашни ва 5 минг километрдан ортиқ янги темир йўл қуришни режалаштирмоқда. “Бир макон, бир йўл” глобал ташаббуси доирасида Хитойнинг Сиань шаҳрида Қозоғистон терминали қурилди. “Хитой-Европа” йўналиши бўйича контейнерларда ташилаётган юкларнинг 40 фоизигача бу ерда сақланади. Бундан ташқари, Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Каспий денгизи чегараларида 5 та трансчегаравий транспорт-логистика хабларини ишга тушириш кўзда тутилган”, – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, бутун мамлакат ҳудудидаги халқаро автомобиль савдо нуқталари кенг миқёсда модернизация қилина бошлаган. Ушбу мураккаб инфратузилма ечимлари Евроосиё савдо йўлларининг янада интеграциялашувига ва имкониятларни кенгайтиришга ёрдам беради.

“Қозоғистон темир йўл тармоғининг ривожланиши ягона рақамли экотизим яратиш орқали янги суръатга эга бўлади. Шунингдек, келгуси йилда биз темир йўл транспорти соҳасида сунъий интеллект элементларидан фойдаланиш ниятидамиз. Илғор технологиялардан фойдаланиш транспорт самарадорлигини сезиларли даражада оширади ва ўзимиз ва ҳамкорларимиз учун харажатларни камайтириш имконини беради. Бу тариф сиёсати ва божхона тартиб-қоидаларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Евроосиёнинг ягона рақамли коридорини яратиш орқали бутун логистика тармоғини таъминлаш учун зарур. Аниқ чора сифатида QR-кодлар ёрдамида товарлар билан жўнатилаётган барча ҳужжатларни масофадан текшириш ва рақамли ҳужжатларни ўзаро тан олиш механизмини жорий этишни тавсия этамиз”, – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар