ҚР Президенти Елена Рибакинани 25 ёшга тўлиши билан табриклади

елена
Фото: Ақорда

ORAL. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев теннис бўйича аёллар терма жамоаси етакчиси Елена Рибакинани туғилган куни билан табриклади.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Давлат раҳбари спортчига табрик мактуби йўллаган.

“Уимблдон ва бошқа нуфузли халқаро мусобақалардаги ажойиб ғалабаларингиз билан сиз Қозоғистон тенниси тарихидан ўрин олгансиз. Ишончим комилки, сизлар келгусида ажойиб ўйинларингиз, янги ғалабаларингиз билан мухлисларни хурсанд қилиб, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва оммалаштиришга ўз ҳиссангизни қўшасиз. Сизга сиҳат-саломатлик ва барака тилайман”, – дейилади хабарда.

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Е.Рибакина бугун 25 ёшга тўлди.

Бугун, шунингдек, қозоғистоннинг эркаклар ўртасида биринчи, дунёнинг 17-ракеткаси Александр Бубликнинг туғилган куни. У 27 ёшда.

Бу ҳафтада Е. Рибакина Берлинда, А. Бублик Ҳалледа чиқиш қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Берлинда Нидерландия турнири чемпиони билан учрашиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар