Елена Рибакина Нидерландиядаги турнир чемпиони билан Берлинда учрашиши мумкин

Рибакина
Фото: Olympic.kz

ASTANА. Кazinform — 17—23 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Берлин (Германия) WТА 500 турнирида Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина иштирок этади.

Мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Қозоғистоннинг етакчи теннисчиси ўйинни иккинчи даврадан бошлайди.

Е.Рибакина россияликлар, дунёнинг 15-ракеткаси Людмила Самсонова ёки рейтингда 9-ўрингача кўтарилган, ҳозирда 34-ўринни эгаллаб турган Вероника Кудерметова билан учрашади.

Буларнинг ҳеч бири осон чақиладиган ёнғоқ эмас. 16 июнь куни Хертогенбосх (Нидерландия) WТА 250 турнири финалида 2019 йилги АҚШ чемпиони, айни дамда 228-ўринни эгаллаб турган канадалик Бьянка Андреескуни 4:6, 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этган Л.Самсонова ҳам бор.

Бу йилги Берлин мусобақасининг мукофот жамғармаси 922 573 АҚШ долларини ташкил этади. Бу ерда чемпион бўлган теннисчи 142 минг доллар ишлаб, 500 рейтинг очкосига эга бўлади.

Жорий йилда сенсация яратиб, Ролан Гаррос финалига чиққан польшалик, дунёнинг 1-рақамли Ига Швентек ва италиялик Ясмин Паолини Берлиндаги мусобақада иштирок этмайди. Ваҳоланки, Кори Гауфф (АҚШ), Арина Соболенко каби кучли теннисчилар етарли. Ўтган йили Елена Рибакина иккинчи босқичдан ўта олмади.

Берлиндан сўнг Е.Рибакина Буюк Британияга сафар қилиб, Истборн ва Уимблдонда чиқиш қилмоқчи. Маълумки, қозоғистонлик теннисчи 2022 йилда Уимблдон чемпионига айланган. Шу боис унинг бўлажак мусобақаларда муваффақият қозониши муҳим. Кейин Париж Олимпиадасига ҳам оз қолди.

Сўнгги хабарлар
telegram