ҚР Президенти «ЭКСПО Марказий Осиё – 2023» кўргазмасига ташриф буюрди

Қозоғистон майдонида металлургия, кимё, енгил саноат ва фармацевтика, қурилиш саноати, автомобиль йиғиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларга оид 130 дан ортиқ корхона маҳсулотлари намойиш этилди.
Қозоғистон экспозициясини томоша қилиш учун келганлар ўғитлар, алюминий ва заргарлик буюмлари, тиббий асбоб-ускуналар, космик кемалар макетлари, компьютерлар, телекоммуникация ускуналари, учувчисиз учиш аппаратлари, қурилиш материаллари, кийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт буюмлари ва бошқа кўплаб турдаги маҳаллий маҳсулотлар билан танишди.
Кўргазмага ташриф буюрганлар мамлакатнинг BARK Technology компанияси томонидан ишлаб чиқилган, 20-320 Гц частотали виброакустик тўлқинлар ёрдамида ўпкани даволаш учун мўлжалланган VibroLUNG ноёб қозоқ тиббий қурилмасига алоҳида эътибор қаратдилар. Бугунги кунда ушбу қурилма Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Панама, Бирлашган Араб Амирликлари ва Сингапурнинг етакчи клиникалари томонидан харид қилинган.
Кўргазмада махаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган 40 дан ортиқ техника, жумладан, 20 енгил автомобиль, 10 қишлоқ хўжалиги техникаси, 7 махсус техника, 2 автобус ва зирҳли ҳарбий машиналар намойиш этилди.