ҚР Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди
Қасим-Жомарт Тоқаев пандемия бошланганидан буён Жанубий Кореяга ташриф буюрган биринчи жаҳон раҳбари.
Давлат ташрифи дастури жуда катта. Эртага, 17 августда президент Мун Чжэ Ин билан музокаралар режалаштирилган. Томонлар Қозоғистон ва Корея ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқадилар. Музокаралар якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Қасим-Жомарт Тоқаев Мун Чжэ Ин билан биргаликда кореялик бизнес раҳбарлари билан учрашади.
Бундан ташқари, Давлат раҳбари Кореянинг миллий қаҳрамони, умрининг сўнгги йилларида Қозоғистонда яшаган генерал Хон Бом Дон хотирасига бағишланган тадбирда иштирок этади ва Ватан қурбонлари ёдгорлик пойига гулчамбар қўяди.
Шундан сўнг, Кореянинг йирик компаниялари иштирокида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилади. Шунингдек, у БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашиши режалаштирилган.