ҚР Президенти Давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Астанадаги “Атамекен” этно-мемориал мажмуасида ўтказилган Давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасым-Жомарт Тоқаев
Фото: Ақорда

Фахрий қоровул бошлиғи Президентга тантанали тадбирга тайёргарлик юзасидан ҳисобот берди. Сўнгра давлат мадҳияси янгради ва кўк байроқ кўтарилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев йиғилиш иштирокчиларини Давлат рамзлари куни билан табриклаб, бу мамлакат учун алоҳида аҳамиятга эга байрам эканини таъкидлади.

“Миллат тимсоллари – мустақиллигимизнинг муқаддас туморларидир. Герб, байроқ ва мадҳия букилмас давлатчилигимиз белгисидир. Улуғвор рамзларимиз Қозоғистоннинг суверен давлат, қудратли халқ эканлигини дунёга эълон қилади. Байроғи баланд юртнинг руҳи кўтарилади. Шу боис ҳар йили ушбу байрамда кўк байроғимизни баланд кўтарамиз. Ота-боболаримиз: “Байроғингни баланд тут!” деган амр қолдирган. Бу ишончга содиқ қолиш барчанинг умумий бурчидир. Бугун кўк байроғимиз муқаддас Ватанимиз – Қозоғистоннинг тинч осмонида ҳилпираб турибди. Уни келажак авлодларга етказиш муқаддас бурчдир”, – деди Президент.

Президент Мемлекеттік ту көтеру рәсіміне қатысты
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, эндиликда кўк байроқ нуфузини бутун дунё эътироф этмоқда. Бу байроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тепасида турибди. Алпинистлар уни ер шарининг энг баланд чўққиларига кўтардилар. Спортчилар буни кўп маротаба ғалаба шоҳсупасига олиб чиқишган.

“Жорий йилда аскарларимиз илк бор кўк байроқ остида тинчликпарварлик миссиясини мустақил равишда бажарди. Фуқароларимиз ва давлатимизнинг бундай ютуқлари Қозоғистоннинг кучли ва бунёдкор мамлакат эканлигини кўрсатади. Давлат рамзлари юрт фахридир. Давлат герби, кўк байроғимиз ва мадҳиямиз ҳар бир фуқаро қалбидан алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақиқий ватанпарварлик белгисидир. Давлат рамзлари халқимиз ўзлиги ва ҳамжиҳатлигининг кўзгуси, ёруғ келажагимиз гаровидир”, – деди Президент.

Сўнгги хабарлар