ҚР Президенти «CLAAS Group» кузатув кенгаши раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «CLAAS Group» компанияси Кузатув кенгаши раиси Катрина Клаас-Мюльхойзерни қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
None

«Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашувда Катрина Клаас-Мюльхойзер Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалари ҳақида гапирди. «CLAAS Group» компанияси ўтган йили Петропавлда комбайнлар, тракторлар, экиш мажмуалари ва ғалла йиғиш машиналари йиғиш заводини ишга туширган эди. Бугунги кунга қадар 400 дан ортиқ техника, жумладан, юқори унумли комбайнлар йиғилган.

Шунингдек, Президентга қишлоқ хўжалиги техникаси ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Давлат раҳбари мамлакат агросаноат мажмуининг салмоқли салоҳиятини қайд этиб, қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш, маҳаллий қамровни ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашувда ҳамкорликни ривожлантириш ижобий баҳоланди», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар