ҚР Президенти БРИКС аъзоларини келаси йили Қозоғистонда ўтказиладиган рақамли форумга таклиф қилди
«Қозоғистон ташкилот асосчиларидан бири сифатида ШҲТни унинг раислиги даврида олдимизда турган қийинчиликларга бардош берадиган янада самарали платформага айлантириш ниятида. Йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий даражада кўп томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича катта тажриба тўплади. БРИКС ва ШҲТ умумий манфаатлари ва устуворликларини инобатга олган ҳолда, қуйидаги асосий йўналишлар бўйича кучларни бирлаштиришни таклиф қиламан», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Унинг сўзларига кўра, БМТ Низоми асосида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик учун мос формулани излаш керак.
«Шу мақсадда ШҲТнинг бу йилги саммитида мен «Адолатли дунё ва ҳамжиҳатлик йўлида глобал бирдамлик тўғрисида» ташаббусини илгари сурдим. Ушбу ташаббус глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, янада оқилона жаҳон сиёсий ва иқтисодий тартибини яратишга қаратилган. «БРИКС ва «БРИКС Плюс» ҳамкорлари ушбу ташаббусни амалга ошириш учун биргаликда ишлаши мумкин. Шу билан бирга, ШҲТ, БРИКС ва БРИКС Плюс мамлакатлари жуда муҳим ҳисобланган рақамли муҳит, электрон тижорат ва киберхавфсизлик соҳасида ўз имкониятларини бирлаштириши, ахборот алмашинувини кенгайтириши керак. Келгуси йилда Қозоғистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг рақамли форуми бўлиб ўтади. БРИКС Плюс доирасидаги ҳамкорларимизни ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга чин дилдан таклиф қиламан», – деди Давлат раҳбари.