ҚР Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлади
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «Кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш» мавзусига бағишланган «ШҲТ плюс» саммитида сўзлаган нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш зарурлигини билдирди.
                                              “Ҳозирги ўта мураккаб геосиёсий вазиятда Бирлашган Миллатлар Ташкилотини универсал ва мустақил тузилма сифатида қўллаб-қувватлашимиз керак. Шу маънода БМТни, аввало, унинг асосий органи – Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш вақти келди. Бу вазифани бажариш осон эмаслигини яхши тушунамиз. Аммо бошқа йўл йўқ. Агар бугунги раҳбарлар ушбу ишдан бош тортса, давлатлар БМТга бўлган ишончини бутунлай йўқотиши мумкин”, – деди Президент.
Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикаси Раисининг Жаҳон бошқарув ташаббуси саммитида (Global Governance Initiative) халқаро ҳамжамиятнинг ривожланиш истиқболига оид билдирган таклифини юқори баҳолаб, унинг узоқ муддатли хусусиятига урғу берди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, мазкур ташаббус янада адолатли ва барқарор жаҳон тартибини шакллантиришга қаратилган умумий саъй-ҳаракатларни тўлдиради.
Бундан ташқари, Президент Осиёда ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгашни тўлақонли халқаро ташкилотга айлантиришга аниқ қўллаб-қувватиш билдиргани учун ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларига миннатдорчилик изҳор этди.