15:52, 03 Декабрь 2024 | GMT +5
ҚР Президенти амалий ташриф билан Саудия Арабистонига борди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев One Water саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистонига борди, деб хабар беради Ақорда.

Халқаро форум Қозоғистон ва Франция раислигида Саудия Арабистони ва Жаҳон банки гуруҳи кўмагида ўтказилади.
Бундан ташқари, Президент Ар-Риёдда бир қатор учрашувлар ўтказишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик телеграммаси йўллаган эди.