ҚР Президенти Ахборот вазирини қабул қилди

ASTANА. Кazinform – ҚР Президенти Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Дархан Қидиралини қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
None
Фото: akorda.kz

Давлат раҳбарига вазирликнинг ахборот, ижтимоий ривожланиш, дин ва миллатлараро муносабатлар, фуқаролик сектори, шунингдек, ёшлар ва оила сиёсатини амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Дархан Қидирали вазирлик томонидан маҳаллий телесериаллар ишлаб чиқариш ва уларни хорижга тарқатиш ҳажмини ошириш, медиасаводхонлигини ошириш, шунингдек, фуқаролик жамияти билан алоқаларни жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Давлат раҳбари вазирлик барча даражадаги фуқаролик жамияти институтлари билан алоқани кучайтириши, ҳар бир соҳадаги долзарб масалалар юзасидан жамият билан кенг кўламли муҳокамаларга очиқ бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Дархан Қидиралига ёшлар сиёсатига оид дастурларни самарали амалга ошириш, диний бирлашмалар ва миллатлараро муносабатлар йўналишига алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар